Ўзбекистонга Туркиядан зирҳли ҳарбий машиналар келтирилди
(last modified Fri, 09 Aug 2019 06:47:42 GMT )
август 09, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга Туркиядан зирҳли ҳарбий машиналар келтирилди

Туркиядан Ўзбекистонга 4х4 ғилдирак формулали «Эйдер Ялчин» зирҳланган машиналари келтирилди.

2017 йилда UzAuto компанияси Туркиянинг Nurol Makina хусусий мудофаа фирмаси билан Ўзбекистонда ҳамкорликда минг дона «Эйдер Ялчин» зирҳланган машиналарини ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолаганди. Шартномага кўра, дастлабки 24 дона машина Ўзбекистонга келтирилади, сўнгра улар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон шунингдек, уларни экспортга сотиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

«Эйдер Ялчин» машиналари ўқотар қурол ва миналардан ишончли ҳимояловчи зирҳ билан қопланган. Бундан ташқари, унга қўшимча осма зирҳ ва антикумулятив экран ўрнатиш мумкин.

Машинанинг жанговар оғирлиги 14 тоннагача етади. Унинг 300 от кучига тенг двигатели машинанинг шосседа соатига 110 километр тезликда юришига имкон беради. Машинага икки нафар экипаж аъзоси ва 9 нафар десантчи сиғади.