Ўзбекистон ТИВ: Шавкат Мирзиёев Туркманистонга сафар қилади
(last modified Sat, 17 Aug 2019 05:43:14 GMT )
август 17, 2019 10:43 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ: Шавкат Мирзиёев Туркманистонга сафар қилади

Кеча Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар доирасида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўртасидаги мунтазам алоқалар давомида эришилган келишувларни амалий татбиқ этиш нуқтаи назаридан икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилди.

Вазирлар Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларининг, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг барча долзарб масалалари бўйича икки мамлакат мавқелари яқинлиги ва мос келишини мамнуният билан қайд этди. Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари Марказий Осиёда тинчлик, хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва фаровонликни таъминлаш, минтақанинг савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий ва илмий марказлардан бири сифатидаги тарихий ролини тиклаш бўйича вазифалар атрофида жамлангани таъкидланди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик жараёнини муҳокама қилди.

Ёрлиқ