6 ой ичида ишлаш учун 900 мингдан кўпроқ ўзбекистонлик Россияга борган
(last modified Sat, 17 Aug 2019 10:11:02 GMT )
август 17, 2019 15:11 Asia/Tashkent
  • 6 ой ичида ишлаш учун 900 мингдан кўпроқ ўзбекистонлик Россияга борган

Россиянинг федерал хавфсизлик ташкилоти жорий йилнинг биринчи 6 ойи ичида 900 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароларини бу мамлакатга келганини маълум қилди.

Мазкур хабарга асосан, ўтган 6 ой ичида 2 миллион тўрт юз минг нафар чет эл фуқаролари Россияга ишлаш учун борган.

Хабарда келтирилишча, Россияга сафар қилган аксарият меҳнат муҳожирлари МДҲ давлатларининг фуқароларидир.

 Аммо улар орасида энг кўп муҳожирлар Ўзбекистондан эканлиги айтилади. Зеро 6 ой ичида фақат Ўзбекистондан 918 минг нафар ишлаш учун Россияга йўл олган.

Шунингдек бу рўйхатда Тожикистон 523 минг 900 нафар муҳожирлари билан иккинчи, Қирғизистон  265 минг нафар фуқаролари билан 3 чи, Украина 164 минг 600 нафар билан тўртинчи ва Қозоғистон 105 минг 300 нафар ишчи муҳожирлари билан 5 чи ўриндалар.

 

Ёрлиқ