“Марказ-2019” ўқувларида Ўзбекистон ҳарбий кучлари ҳам қатнашади
16-21 сентябрь кунлари Россияда “Марказ-2019” йирик масштабдаги стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари ўтказилиши кутилмоқда.
“Марказ-2019” ҳарбий ўқувларида Россия, Қозоғистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингенти иштирок этади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Sputnik Ўзбекистонга маълум қилишича, Путин ушбу давлат етакчиларидан бири билан машғулотларга ташриф буюриши мумкин. Улар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бор.
“Буни истисно қилиб бўлмайди”, - деб жавоб берди Песков.
“Марказ-2019” ўқувлари Россиянинг 8 та полигонида ва бошқа давлатлар ҳудудларида амалга оширилади.
Шу ҳолда Ўзбекистоннинг Фориш полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари ўртасида муҳандислик тайёргарлиги бўйича ўқув-амалий машғулотлари ўтказилмоқда.
Таъкидланишича, ҳар икки томон ўқув машғулотнинг самарали ва юқори даражадаги талабларга жавоб бера олишини таъминлаш мақсадида машқларни реал вазиятларга яқинлаштирган ҳолда олиб борилмоқда.