Ўзбекистоннинг 2 млн аҳолиси тўйиб овқат емаётгани расман эълон этилди
(last modified Mon, 16 Sep 2019 06:09:56 GMT )
сентябр 16, 2019 11:09 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистоннинг 2 млн аҳолиси тўйиб овқат емаётгани расман эълон этилди

Ўзбекистонда ўтган йил ҳолатига кўра аҳоли ўртасида умумий тўйиб овқатланмайдиганлар улуши 6,3 фоизни ташкил этгани маълум қилинди.

Бу тахминан 2 миллион киши, дегани. Бу ҳақда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020—2030 йилларга мўлжалланган стратегия лойиҳасида келтирилган.

стратегия лойиҳасида таъкидланишича, ўзбекистонликлар орасида тўйиб овқатланмайдиганлар улушини 2021 йилга бориб 5 фоизгача, 2025 йилда 3 фоизгача қисқартириш, 2030 йилга бориб эса озиқ-овқат танқислигига учраган инсонлар улушини батамом тугатиш режалаштирилган.

Аввалроқ қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев аҳоли сувни арзон бўлгани учун исроф қилаётганини таъкидлангани, шунингдек, яқин келажакда ҳокимлардан фермерларга ер бериш ҳуқуқи олиб қўйилишини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.