Эртага Валентина Матвиенко Ўзбекистонга келади
(last modified Mon, 30 Sep 2019 07:12:03 GMT )
сентябр 30, 2019 12:12 Asia/Tashkent
  • Эртага Валентина Матвиенко Ўзбекистонга келади

1- 3 октябрь кунлари РФ Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси В.Матвиенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Валентина Матвиенконинг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов билан учрашувлари режалаштирилган.

Ташриф доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Ҳамкорлиги бўйича парламентлараро комиссиясининг мажлиси  ўтказилиши, Ўзбекистон-Россия ва Россия-Ўзбекистон ишбирлармон доиралари кенгашларининг мажлиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Девони Таҳлилий ҳуқуқий бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиши назарда тутилган.