Эрон ва Ӯзбекистоннинг тижорат ҳамда иқтисодий муносабатлари ривожланмоқда
Эроннинг Саноат, қазилма бойликлар ва тижорат вазири Ӯзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси билан мулоқот чоғи кейинги йилларда икки мамлакат ӯртасидаги тижорат муносабатларининг ривожланаётганини таъкидлаб, деди: Эрон ва Ӯзбекистон ӯртасида муносабатларни ривожлантиришнинг жуда кӯп омиллари мавжуд ва бу омиллардан фойдаланиш зарур.
Эрон Телерадиокомпаниясининг хабарига кӯра Саноат, қазилма бойликлар ва тижорат вазири Ризо Раҳмони Ӯзбекистоннинг Теҳрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев билан мулоқотда деди: ӯзаро иқтисодий ҳайъатлар алмашиш йӯли билан иқтисодий муносабатларни жонлантиришимиз лозим.
Ризо Раҳмонининг таъкидлашича қӯшни мамлакатлар билан иқтисодий муносабатларни ривожлантириш Эрон учун кун тартибидаги масала ҳисобланади ва бу мақсадни амалга ошириш мақсадида иккитомонлама муносабатнинг заминалари яхшилаб ӯрганилиши керак.
Эрон ва Ӯзбекистоннинг қӯшма иқтисодий комиссияси йиғилиши жорий йилнинг декабр ойида Эроннинг Саноат, қазилма бойликлар ва тижорат вазири раислигида Тошкент шаҳрида ӯтказилиши кӯзда тутилган. Бу йиғилишда иқтисодий ҳамкорликка оид бир қатор ҳужжатлар имзоланади.
Шунингдек, йиғилиш ӯтадиган кунлари икки мамлакат хусусий тижорат соҳаси намояндаларининг мулоқоти ҳам ӯтказилиши мӯлжалланган.