Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бредимуҳаммедов телефон орқали суҳбатлашдилар
Кеча Ўзбекистон ва Туркманистон пезидентлари телефон орқали суҳбатида, жорий йил 10-11 октябрь кунлари Ашхободда ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити масаласини муҳокама қилишди.
Кун сайтига кўра, икки давлат раҳбари кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг аҳволи ва уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар нуқтаи назаридан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги вақт билан синалган мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, аввало, савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун мустаҳкам асос экани қайд этилди.
Томонлар ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришга бундан буён ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирдилар.