Ўзбекистонлик ҳожилар ҳаж зиёратидан қайтиб келишмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i4846-Ўзбекистонлик_ҳожилар_ҳаж_зиёратидан_қайтиб_келишмоқда
Ўзбекистонлик ҳожилар ҳаж зиёратидан қайтиб келишмоқда
(last modified 2018-08-22T17:47:43+00:00 )
сентябр 18, 2016 11:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонлик ҳожилар ҳаж зиёратидан қайтиб келишмоқда

Ўзбекистонлик ҳожилар ҳаж зиёратидан қайтиб келишмоқда

Бу йилги ҳаж ибодатини бажарган ўзбекистонлик ҳожиларнинг бир гуруҳи Она Ватанга қайтиб келишмоқда. Улар бугун, 17 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан 22:00 ва 18 сентябрь соат 00:15 етиб келишлари кутилмоқда. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг ҳаж сафари август ойида бошланган, 24 август–4 сентябрь кунлари ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чартер рейсларида Тошкент–Мадина, Бухоро–Мадина, Самарқанд–Мадина, Қарши–Мадина, Наманган–Мадина ва Урганч–Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатиш ташкил этилган эди.