Ўзбекистон ДХХ раиси : Сурия ва Ироқ ҳудудида жанг қилган жангарилар ўз ватанларига қайтиши мумкин
(last modified Thu, 07 Nov 2019 11:13:16 GMT )
ноябр 07, 2019 16:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ДХХ раиси : Сурия ва Ироқ ҳудудида жанг қилган жангарилар ўз ватанларига қайтиши мумкин

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Тошкентда МДҲнинг хавфсизлик ва махсус хизмат органлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида, Сурия ва Ироқдаги муваффақиятли аксилтеррор кампанияси фонида халқаро террорчилик ташкилотларининг бошқа «қайноқ» нуқталарга, шу жумладан, Афғонистонга кўчиши қайд этилмоқда деб айтди.

Кун сайтининг хабар қилишича, «Халқаро терроризм жангарилари террорчилик фаолиятини давом эттириш учун доимий яшаш жойларига қайтишга ҳаракат қилмоқдалар», - деди Азизов.

ДХХ раисининг билдиришича, бунда меҳнат миграциясининг ҳам ўз ўрни бор.

«Меҳнат миграцияси омили мамлакатларимиз фуқароларининг диний экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари таъсирига тушиб қолишларига шароит яратмоқда», - деди ДХХ раҳбари.

МДҲ махсус хизматларининг раҳбарлари йиғилиш давомида халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, МДҲда миллатлараро ва диний адоват қўзғатилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни биргаликда ишлаб чиқиш масалаларини кўриб чиқдилар.

Ёрлиқ