Ўзбекистон "дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида 5-ўринда
(last modified Sun, 24 Nov 2019 08:05:58 GMT )
ноябр 24, 2019 13:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон

Гэллап (Gallup) Халқаро тадқиқот маркази хавфсизлик бўйича ўтказган шу йилги сўрови натижалари Ўзбекистонни дунёнинг энг хавфсиз давлатлари" рейтингида 5-ўринда эканлигидан далолат беради.

Гэллап (Gallup) Халқаро тадқиқот маркази 2018 чи йилда дунёнинг 142 мамлакатида 152 минг нафар  қарашларини маълум этиб, 2019 чи йил тартибот ва қонун кўрсаткичлари ҳимоятини тарқатди ва унда Ўзбекистон ва Туркманистон 92 имтиёз касб этишлари билан дунёнинг энг хавфсизлик давлатлари рейтингининг 5 -чи ўрнида жой олдилар.

Ижтимоий сўровда қатнашганлар  маҳаллий полицияга ишончи, кеча ва кундузда ёлғизлик билан сайр қилиш учун хавфсизликни сезиши ё ки сўнгги 12 ой чида пул ё бойликларини ўғирланган ми ё йўқми деган саволларга жавоб беришган.

Мазкур ижтимоий сўровда Тожикистон 94 имтиёз билан Сингапур /97 имтиёз/дан кейин дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган.

Афғонистон эса 142 имтиёз билан рейтининг охирида жой олган.

 Айрим экспертлар эса Марказий Осиё республикаларида сўз эркинлиги вазияти  айрим шахсларни Гэллап муассаси саволларига жавоб беришда ва Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни  рейтингнинг юқори ўринларида жой олишганига таъсир ўтказгани мумкин деб хулоса қилишмоқда.

Марказий Осиёда ОАВ ва сўз эркинлиги бўйича яхшироқ вазиятда бўлан Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари  мазкур ижтимоий сўровда  қуйироқ ўринга эга бўлган. Яъне Қозоғистон 77 имтиёз билан 72 чи ва Қирғизистон 76 имтиёз билан 82 чи ўрини эгаллашган.

Гэллап  муассасаси ҳисоботи асосида  дунё аҳолисидан 3 дан икки қисми  яъне 69 фойизи кечаларда ёлғизлик билан сайр қилишда хавфсизликни сезиши ва 68 фойизи ҳам маҳаллий полицияга ишонишини маълум этганлар.

 

Ёрлиқ