Умрага борган 14 нафар ўзбекистонлик Саудиядан депортация қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i48826-Умрага_борган_14_нафар_ўзбекистонлик_Саудиядан_депортация_қилинди
Саудия Арабистоничегара хизмати Умра зиёратига борган 14 нафар ўзбекистонликни ватанига депортация қилди.
(last modified 2019-12-04T09:42:49+00:00 )
декабр 04, 2019 14:39 Asia/Tashkent
  • Умрага борган 14 нафар ўзбекистонлик Саудиядан депортация қилинди

Саудия Арабистоничегара хизмати Умра зиёратига борган 14 нафар ўзбекистонликни ватанига депортация қилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматига кўра, шу йил 26 ноябрь куни Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига юборилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси қалбаки бўлиб чиққан.

Турфирма уларга қалбаки виза расмийлаштирган ва Саудия Арабистонига йўллаган. Саудия Арабистони чегара хизматининг маълум қилишича, уларнинг визаси бекор қилиниб, мамлакатга киритилмасдан депортация қилинган.

“Жидда шаҳридаги Бош консулхона ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” АКнинг Саудиядаги вакиллари билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан барча зарурий ташкилий тадбирлар амалга оширилиб, 27 ноябрь куни “Жидда-Тошкент” авиақатнови билан юқоридаги 14 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди”, дейилади қўмита хабарномасида.