Екатеринбургда ёнғин чиқиши оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
(last modified Mon, 09 Dec 2019 07:00:28 GMT )
декабр 09, 2019 12:00 Asia/Tashkent
  • Екатеринбургда ёнғин чиқиши оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ёнғин чиқиши оқибатида 3 нафар ўзбекистонлик ишчилар ҳалок бўлди

"2019-йил 8-декабр куни эрталаб соат 6.45да Ямало-Ненецк автоном округи Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари А.Э., Э.Д. ва А.С. вафот этди, ҳамюртимиз Т.А. куйиб шифохонага жойлаштирилди", - дейилган хабарда. 

Айни пайтда Россия ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Екатеринбургдаги Ўзбекистон Бош консулхона вазиятни назоратга олган, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш билан боғлик консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва масалалар билан шуғулланмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади. 

 

Ёрлиқ