Ўзбекистон президенти оиласи билан биргаликда парламент сайловида овоз берди
(last modified Sun, 22 Dec 2019 07:38:52 GMT )
декабр 22, 2019 12:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти оиласи билан биргаликда парламент сайловида овоз берди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг оила аъзолари билан биргаликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтаётган сайловларида овоз берди

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироатхон Мирзиёева, қизлари Саида ва Шаҳноза пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 162-чи сайлов участкасига келишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда парламент сайловлари бошланди. Соат 08:00да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида сайлов участкалари очилди. Уларнинг фаолияти соат 20:00га қадар давом этади.

Сайловда 20,5 миллиондан ортиқ сайловчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар учун овоз бериши мумкин.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 10 миллион 147 минг 772 нафари эркак, 10 миллион 355 минг 690 нафари аёл; 2 миллион нафар илк бор сайловда қатнашиб, овоз бериш ҳуқуқидан биринчи марта фойдаланиши кутилмоқда.

Ёрлиқ