Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга сафари қолдирилди
(last modified Thu, 02 Jan 2020 06:56:20 GMT )
Январ 02, 2020 11:56 Asia/Tashkent
  • Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга сафари қолдирилди

АҚШ ТИВ раҳбари Майкл Помпеонинг Ўзбекистонга январь ойи бошида ўтказилиши режалаштирилган ташрифи қолдирилди.

Кун.уз сайтига кўра, «Ўзаро келишувга биноан, 2020 йил 5—6 январь кунларига режалаштирилган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ва Тошкент шаҳридаги «Марказий Осиё—АҚШ» (C5+1) форматидаги вазирлар учрашуви бошқа санага қолдирилди.

Аниқ саналар дипломатик каналлар орқали келишилади»,дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.

«Умид қиламанки, мен барибир бу режаларни бажараман. Украинага, кейин Марказий Осиёга бораман, у ердан Кипрга қайтаман.

Аммо мен Давлат департаменти ходимлари, Яқин Шарқдаги америкаликлар хавфсизлигини таъминлаш учун қаерда бўлишим керак бўлса ўша ерда бўламан. Бунинг учун сафаримни ўзгартиришга ёки кечиктиришга тўғри келса бу ишни қиламан», деган Помпео.

АҚШ Давлат департаменти раҳбари Майкл Помпео 29 декабрь куни твиттерида январнинг илк декадасида Шарқий Европа ва Марказий Осиёга турне уюштириши, 3 январь куни Украинадан бошланадиган сафар 7 январь куни Кипрда якунланиши ҳақида хабар берганди.

Ёрлиқ