Гулнора Каримованинг Швейцариядаги вилласидан топилган санъат ашёлари қайтарилмоқда
(last modified Sat, 11 Jan 2020 09:41:28 GMT )
Январ 11, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримованинг Швейцариядаги вилласидан топилган санъат ашёлари қайтарилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги томонидан тегишли соҳа идоралари иштирокида Швейцария, Франция, Россия Федерацияси, Латвия ва бошқа давлатлар ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан қўлга киритилган активларни қайтариш масаласида муайян ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Бош Прокуратура хабар бермоқда.

Швейцария федерал прокуратураси билан ҳамкорликда экспертларни жалб қилинган ҳолда Г.Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласида ўтказилган тинтув вақтида аниқланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари (картиналар, амалий санъат ва ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар)нинг миллий бойликка тааллуқлилигини аниқлаш ҳамда уларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Image Caption

Аввал Г.Каримованинг Ўзбекистондаги яшаш манзилларида 985 турдаги тарихий маданий ва бадиий аҳамиятга эга қимматликлар деб топилган ҳамда умумий қиймати 12,7 млрд. сўмдан ортиқ бўлган санъат асарлари (картина, сўзана, миллий тақинчоқлар, сопол, ёғочдан ишланган миллий ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар) аниқланган ва хатланган.

Қайд этилган картиналар ва санъат асарлари суд ҳукмига кўра давлат эгалигига ўтказилиб, Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи Давлат музейи, Фарғона вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Андижон вилоят тарих ва маданият Давлат музейи, Чирчиқ шаҳар тарих музейларига топширилган.

 

Ёрлиқ