Тошкент-Москва поезди йўлга чиқиб олган туя сабаб манзилга кечикди (видео)
(last modified Mon, 13 Jan 2020 10:03:53 GMT )
Январ 13, 2020 15:03 Asia/Tashkent

Тошкентдан Москвага кетаётган йўловчи поезди темирйўл линиясига туя чиқиб олгани учун 44 дақиқага кечикди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Ҳодиса Қозоғистон-Россия чегарасида юз берди.

"Туя поезд кетаётган йўналиш бўйича ҳаракатланган. Машинист бир неча марта овозли сигналлар берган бўлсада, туя йўлдан чекинмади. Шу сабабли машинист поезд тезлигини пасайтиришга мажбур бўлди", дейилади хабарда.

Тармоқда тарқалган видеода кўринишича, туя машинистнинг сигналларига эътибор ҳам бермасдан ўз йўлида давом этмоқда.

Ёрлиқ