Ўзбекистонда долларнинг расмий курси биринчи марта 9550 сўмдан ошди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i49629-Ўзбекистонда_долларнинг_расмий_курси_биринчи_марта_9550_сўмдан_ошди
Марказий банк 14 январдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 13, 2020 16:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда долларнинг расмий курси биринчи марта 9550 сўмдан ошди

Марказий банк 14 январдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра долларнинг расмий курси 42,87 сўмга қимматлаб, 9550,76 сўмни ташкил қилди. Бу республикада доллар расмий курсининг рекорд даражада қимматлашишидир. Сўнгги марта доллар расмий курсининг сўмга нисбатан энг юқори кўрсаткичи 2019 йилнинг 10 декабрида кузатилиб, 9537, 55 сўмни ташкил қилганди.

Евро курси 11,55 сўмга қимматлаб, 10 620,45 сўмга тенг бўлди.

Ўтган ҳафтада доллар курси 9507,89 сўмни ташкил этган эди.