Берлинда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
(last modified Tue, 28 Jan 2020 06:34:30 GMT )
Январ 28, 2020 11:34 Asia/Tashkent
  • Берлинда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва  Афғонистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Берлин шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мирвайс Набом ўртасидаги музокаралар давомида Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, минтақадаги вазият муҳокама қилинди.

Спутник сайтига кўра, ўзаро фикр алмашиш чоғида Ўзбекистон томонининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишдан манфаатдорлиги ва афғонлараро тинчлик музокараларини бошлашга кўмаклашишга тайёрлиги таъкидланди.

Мирвайс Набом минтақадаги интеграцион жараёнларга унинг мамлакатини жалб этиш ва Афғонистон иқтисодиёти учун муҳим бўлган инфратузилма лойиҳаларини тадбиқ этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.

Шунингдек, учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

 

 

Ёрлиқ