Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилади
сентябр 19, 2016 18:27 Asia/Tashkent
Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеясида Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилади
2016 йилнинг 21—25 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеяси 71-сессиясининг умумсиёсий мунозараларида иштирок этади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, делегациянинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастуридан Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг мувофиқлаштирувчи учрашувида нутқ сўзлаш ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўрин олган.
Ёрлиқ