Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатида олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама қилишди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50267-Мирзиёев_ва_Путин_телефон_орқали_суҳбатида_олий_даражадаги_тадбирлар_режасини_муҳокама_қилишди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётгани ҳамда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланаётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
(last modified 2021-07-17T07:38:37+00:00 )
феврал 13, 2020 11:50 Asia/Tashkent
  • Мирзиёев ва Путин телефон орқали суҳбатида олий даражадаги тадбирлар режасини муҳокама   қилишди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотида кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги жадал ривожланиб бораётгани ҳамда стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил мустаҳкамланаётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Спутник сайтига кўра, Мирзиёев ва Путин мулоқоти чоғида олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси президентининг Россия Федерациясига давлат ташрифи кун тартибини тайёрлаш, жумладан, ташриф доирасида навбатдаги ҳудудлар ва ректорорлар анжуманларини, медиа-форум ва бошқа тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги йилида Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.