Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотиладиган махсус ускуналар ўрнатилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм хизматларини янада диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Марказий банк:
а) Молия вазирлиги билан бирга 1, 3 ва 5 граммли олтин ва кумуш ёмби ишлаб чиқариш, шунингдек, уларни вендинг ускуналари орқали сотувга чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан бирга қуйидаги босқичларда ўнтадан кам бўлмаган вендинг ускуналарини ўрнатилишини таъминлайди:
2020 йил 1 июлига қадар – Бухоро, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм намойиш объектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари ва туризм ахборот марказларида;
2021 йил 1 январига қадар – республиканинг бошқа ҳудудларида.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг таклифларига асосан:
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфига ўтган, реконструкция ва капитал таъмир қилинувчи профессионал коллежлар;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳар йили 1 июлга қадар шакллантирилувчи ва тақдим этилувчи туризм намойиш объектларига олиб борилувчи йўллар;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштирилиши кўзда тутилган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатлари 2021 йилга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурига киритилишини таъминлайди.