Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасини коронавирус сабаб ёпиши мумкин
(last modified Mon, 24 Feb 2020 12:05:45 GMT )
феврал 24, 2020 17:05 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистон билан чегарасини коронавирус сабаб ёпиши мумкин

Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ёпилиши мумкинлмги айтилади.

Дарё сайтининг хабар қилишича, ҳукуматдаги манбанинг қайд этишича, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штабининг 24 февралдаги йиғилишида айнан Афғонистондаги вазият муҳокама қилинган.

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон—Афғонистон чегарасини вақтинча ёпиш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги бошқа муносабатларга доир бошқа масалалар, кўриладиган чора-тадбирлар режаси муҳокама қилинган. Йиғилиш ҳақида расмий ахборот берилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида 23 февраль куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат рўйхатга олингани аниқланган. Бемор бир неча кун аввал Эроннинг Қум шаҳрида бўлиб қайтгани айтилмоқда — бу шаҳар ҳозирги кунда Эрондаги коронавирус ўчоғи бўлиб турибти.

Ёрлиқ