Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон тинчлик музокарасида иштирок этмоқда
(last modified Sat, 29 Feb 2020 09:03:06 GMT )
феврал 29, 2020 14:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистон тинчлик музокарасида иштирок этмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган Афғонистон тинчлик музокараларида қатнашмоқда.

Дарё сайтининг хабарқилишича, музокара якунига кўра, имзоланадиган битимда АҚШ аскарларининг Афғонистондан чиқиб кетиши тартиби белгиланади. Шунингдек, расмий ҳукумат ва «Толибон» ҳаракати вакиллари ўртасида отишмаларни тўхтатиш, сиёсий мулоқотни давом эттиришга урғу берилади.

Ўзбекистон ТИВ вазири ўринбосари Илҳом Неъматовнинг билдиришича, имзоланиши кутилаётган битим кейинги музокараларга ҳам йўл очади. Вазир ўринбосари Доҳадан кейинги натижага қараб афғон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати вакиллари иштирокида Ўзбекистонда учрашув ташкил қилинишини истисно этмади.

Эслатиб ўтамиз, кеча ҳам Афғонистн ишларидаги Ўзбекистон пезиентининг махсус ваккили Исматила Эргашев  Ўзбекистондаги Хиоой элчи Жиянг Ян билан учрашиб  Афғонистондаги турли лойиҳаларни ижро этиш масаласини кўриб чиққанди.

  •