Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 8 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i50979-Ўзбекистонда_коронавирус_юқтириб_олганлар_8_нафарга_етди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 нафарга етди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 16, 2020 23:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 8 нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8 нафарга етди.

Шу йилнинг 15 март куни Вирусология илмий текшириш институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида, шунингдек, унинг ўғли ва қизи, турмуш ўртоғи ва набирасида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик.

Олиб борилган таҳлил натижаларига кўра, ушбу бемор билан мулоқотда бўлган қариндошида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.