Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 11 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51000-Ўзбекистонда_коронавирус_юқтириб_олганлар_11_кишига_етди
Бугун 17 март куни АОКАʼда коронавирус мавзусига бағишланган онлайн матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани UZREPORT TV телеканали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жонли эфирга узатилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
март 17, 2020 22:58 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 11 кишига етди

Бугун 17 март куни АОКАʼда коронавирус мавзусига бағишланган онлайн матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани UZREPORT TV телеканали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жонли эфирга узатилди.

Тадбирда Халқ таълими вазирлиги Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов ва Республика Бош санитар врачи Баҳром Алматовлар иштирок этмоқда.

Тадбирда Республика Бош санитар врачи Баҳром Алматов карантин даврида врач ва ҳамшираларга қўшимча ҳақ тўланиши масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

“Коронавирусга чалинган одам яна қайта чалиниши ҳали тасдиқланмаган. Лекин касалликка чалиниб соғайган одамнинг ўпкасида унинг асорати қолади. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 11 нафарга етди. Бемор Дубайдан келган” – деди Республика Бош санитар врачи Баҳром Алматов.

“Карантинда даврида фақатгина карантинга олинган фуқароларга ҳақ тўланади. Бошқа ҳолатда ходимларга (мажбурий карантинга олинмаган, ўз хоҳши билан ишга бормай юрганларга) ҳақ тўланмайди. Вилоятда ҳам чет элда бўлиб қайтган 1 бемор коронавирус юқтиргани учун карантинга олинган ва вилоят юқумли касалликлар касалхонасида даволанмоқда”– деди Баҳром Алматов.