Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди
март 18, 2020 23:41 Asia/Tashkent
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган.
Ҳар уч фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди.
Инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.