Ўзбекистон давлати 40 кун учун халқаро транспорт алоқаларини тўхтатди
(last modified Fri, 20 Mar 2020 10:54:44 GMT )
март 20, 2020 15:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати 40 кун учун халқаро транспорт алоқаларини тўхтатди

Ўзбекистон давлати бугун 20 мартдан бошлаб транспортнинг барча турларида халқаро йўналишларда йўловчи ташишни тўхтатди.

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, «Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги 2020 йилнинг 20 март кунидан эътиборан халқаро йўналишларда автобус, енгил автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортлари орқали йўловчи ташувлари 40 кун муддатга тўхтатилишини маълум қилади. 

Ушбу чеклов, автомобиль, авиа, темир йўл, дарё транспортларида амалга оширилаётган юк ташувлари ва ташқи савдо юкларига нисбатан қўлланилмайди», дейилади вазирлик хабар.

Ёрлиқ