Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 60 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51143-Ўзбекистонда_коронавирусга_чалинганлар_60_нафарга_етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 60 нафарга етди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
март 26, 2020 07:57 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 60 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 60 нафарга етди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, ушбу инфекция хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч нафар фуқарода аниқланган.

Шунингдек, Наманган вилоятида яна бир кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

«Шу соатгача мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони биттага ошиб, 60 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу инфекция Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода аниқланган. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Кеча Ўзбекистонда вирусдан зарарланганлар сони 10 кишига кўпайди.