Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
(last modified Thu, 22 Sep 2016 07:33:27 GMT )
сентябр 22, 2016 12:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

ТИВда Қозоғистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

21 сентябрь куни Ўзбекистон ТИВда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғалимжан Қойшибаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизматига таяниб Дарё уз хабар берди. 

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Мунтазам равишда ўтказиладиган сиёсий мулоқот Ўзбекистон–Қозоғистон ҳамкорлигини фаол ривожланишига имкон бериши таъкидланди. Шу нуқтаи назардан жорий йилнинг апрель ва июнь ойларида Тошкент шаҳрида ҳамда сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув ва музокараларнинг якунлари муҳим аҳамият касб этади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг айрим амалий масалалари кўриб чиқилди.

Ёрлиқ