Блогер ўз туманига 100 қоп ун хайрия қилди
(last modified Tue, 07 Apr 2020 02:52:11 GMT )
апрел 07, 2020 07:52 Asia/Tashkent
  • Блогер ўз туманига 100 қоп ун хайрия қилди

Қашқадарё фарзанди - блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев 100 қоп ун маҳсулотини етказди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов хабар қилди.

Х.Худойбердиев юборган ун маҳсулоти Чироқчи туманидаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига олиб келинди. Талаб даражасидаги дизенфексия ишлари амалга оширилгандан сўнг олис қишлоқлардаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қўшилган ҳолда етказилади.

Синовли кунлардаги бирдамлик учун вилоят ҳокимлиги ҳам Хушнудбек Худойбердиевга ўз миннатдорчилигини билдиради.

Аввалроқ ҳам блогер «Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига 30 миллион сўм ўтказгани маълум қилинган эди. 

Ёрлиқ