Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 534 нафарга етди
апрел 08, 2020 06:05 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бугун мамлакат вақти билан соат 10:00 ҳолатига кўра 14 нафарга ошиб, 534 кишига етди
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича, Аввалроқ 7 апрель Тошкент вақти билан соат 23:59 ҳолатига кўра, вирусни юқтириб олганлар сони 16 кишига ошиб, 520 нафарга етгани айтилганди.
Ўзбекистонда 15 мартдан (мамлакатда касаллик илк бор аниқланганидан) бери 30 киши ундан тузалиб, икки киши касалликдан вафот этган.
Тошкентдаги камида 23 беморда пневмония аломатлари кузатилаётган эди, етти беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланган, улардан бири ўта оғир аҳволда.
Ёрлиқ