Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар гуруҳи келди
(last modified Sun, 19 Apr 2020 09:55:12 GMT )
апрел 19, 2020 14:55 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар гуруҳи келди

Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар билан бирга, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати номидан зарур тиббий буюмлар ва дори-дармонлар воситаларидан иборат гуманитар ёрдам ҳам олиб келинди.

Хитойлик шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат 15 кишилик гуруҳ мамлакатимизга ташриф буюрди. Ушбу ташриф икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик самараси ўлароқ амалга оширилди. Хитойлик мутахассислар Ўзбекистонда COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда юртимиз тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.

Таъкидлаш жоизки, Мазкур тиббий гуруҳ Хитойнинг Наньчан шаҳридан (Цзянси провинциясининг маъмурий маркази) келишган бўлиб, ушбу провинция Хубэй провинцияси билан чегарадош (коронавирус тарқалишининг эпидемик маркази) ва тузалиб кетган беморлар сони бўйича Хитойда биринчи ўринда туради.