Жаҳон банки ўзбекистонлик қўшма корхонага нисбатан 2,5 йиллик санкциялар киритди
Жаҳон банки Ўзбекистонда жойлашган қўшма корхонага нисбатан 2,5 йиллик санкциялар киритгани маълум бўлди.
Спутник сайтига кўра, ООО "Мега-Мебико" қўшма корхонаси Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятида сув таъминоти билан боғлиқ шартномага эга бўлиш учун қалбаки молиявий ҳужжатлар тақдим этган ҳамда мавжуд манфаатлар можаросини яширган, - дейилган хабарда.
Ушбу ҳолат аниқланганидан сўнг ООО "Мега-Мебико" корхонасига 30 ой давомида Жаҳон банкининг ва унга боғлиқ бўлган бошқа халқаро ташкилотлар лойиҳаларида иштирок этиш таъқиқланади ва корхона бошқа келишилган шартларни бажаришни ўз зиммасига олади.
Жаҳон банкининг Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган лойиҳасининг умумий қиймати 100 миллион далларни ташкил қилади. Лойиҳа вилоятнинг узоқ туман ва қишлоқларини ичимлик суви билан таъминлаш, сув таъминоти инфратузилмасини яхшилаш, ичимлик сув сифатини яхшилашни назарда тутган.