Жаҳон Банки Ўзбекистонга 200 млн доллар тақдим этди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i51976-Жаҳон_Банки_Ўзбекистонга_200_млн_доллар_тақдим_этди
Жаҳон Банкининг директорлар Кенгаши тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси доирасида Ўзбекистонга қўшимча 200 миллион доллар тақдим этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар қилди.
(last modified 2020-05-02T06:02:02+00:00 )
май 01, 2020 14:07 Asia/Tashkent
  • Жаҳон Банки Ўзбекистонга 200 млн доллар тақдим этди

Жаҳон Банкининг директорлар Кенгаши тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси доирасида Ўзбекистонга қўшимча 200 миллион доллар тақдим этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар қилди.

Ушбу маблағ коронавирус (COVID-19) пандемиясининг аҳоли саломатлиги, унинг ижтимоий фаровонлиги ва мамлакат иқтисодиётига таъсири оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳукумат чора-тадбирларини амалга оширишга йўналтирилади. Солиқ тушумларининг кескин қисқариши ва ҳукуматнинг инқирозга қарши кураш дастури доирасида давлат ҳаражатларининг кутилмаганда ошиб кетиши шароитида мазкур молиявий кўмак давлат бюджетини қўшимча маблағ билан таъминлайди.

«Жаҳон банки томонидан тақдим этилаётган қўшимча молиявий ресурслар Ўзбекистон ҳукуматининг пандемия тарқалишининг олдини олиш ҳамда унинг аҳоли ва миллий иқтисодиётга таъсирини пасайтиришга йўналтирилган инқирозга қарши дастурини амалга оширишга кўмаклашади», - дея таъкидлайди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори.