ФВВ: ЎЗбекистонда сел хавфи мавжуд
май 29, 2020 13:06 Asia/Tashkent
Нохуш ҳолатлар юзага келганда, фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "1050" қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралган
"2020-йилнинг 29-31- май кунлари республикамизниг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд", - дейилади Спутник хабарида.
Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг “1050” рақам”ига мурожаат қилиш сўралган.
29 май куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик бўлмайди.
Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида кечга бориб вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлади.
Жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с кучаяди. Ҳаво ҳарорати 34-39°, чўл зоналарида 40-42°.