Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 3965 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52707-Ўзбекистон_бўйича_касалланганлар_сони_3965_нафарга_етди
Ўзбекистонда 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 26 кишига кўпайиб, 3965 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
(last modified 2021-08-01T04:26:27+00:00 )
июн 05, 2020 12:21 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон бўйича касалланганлар сони 3965 нафарга етди

Ўзбекистонда 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 26 кишига кўпайиб, 3965 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида,
  • 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида,
  • қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида

аниқланган.

Айни вақтда Ўзбекистон бўйича 862 бемор даволанишни давом эттирмоқда, улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда. Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача 3087 киши соғайган, беморларнинг 16 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.