Афғонистонда коронавирусни авж олиши Марказий Осиё давлатларини хавотирга солмоқда
Ўзбекистоннинг “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази Афғонистонда коронавирус ифнекциясини кескин ошиб бораётганидан хавотир билдириб, унинг оқибатларини Марказий Осиё давлатлари учун хатарли эканлигини маълум этди.
Ўзбекистоннинг “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази раиси Бахтиёр Эргашев бу мавзуга тўхталиб, Марказий Осиё республикларини коронавирусга қарши курашни давом эттираётгани вазиятида қўшни Афғонистон мамлакатида бу вирусга қарши кураш даражаси қандай давом этаётгани ва қай даражада бўлгани маълум эмас деб изоҳлади.
Бахтёр Эргашев Тошкентда бўлиб ўтган " Пандемия вазиятида EAEU га аъзо давлатлар иқтисодий стратегиясининг ҳамоҳанлги" номли Халқаро видеоконференцияда ушбу касалликни Афғонистонда кенг тарқалганлиги билан бу мамлакатда ҳозирга қадар карантин мавжуд эмас ва коронавирусни олдини олиш учун дунёнинг барча мамлакатларида жорий этилган ижтимоий масофаланиш тушунчасини ҳатто афғон расмийлари тушуна олмаётир деб қўшимча қилди.
Ўзбекистоннинг “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази раиси Афғонистонда коронавирусни суръат билан тарқалаётгани ва уни қўшни мамлакатларга ҳам кенгайиб бориши хавфи шу даражададирки, олдинроқ Афғонистонда фаолият юритадиган Нажот Халқаро қўмитаси ҳам сўнгги ҳисоботларида чет эл мамлакатлари ва халқаро ташкилотларни зудлик билан Кобул давлатига ёрдам кўрсатишлари, акс ҳолда нафақат афғонистон халқи хавф-хатарга дучор бўлади, балки коронавирусга қарши курашаётган барча мамлакатлари саъй ҳаракатларини барбод бўлиши тўғрисида огоҳлантирганди, деб аниқлик киритди.
Сўнгги хабарларга асосан, Афғонистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу мамлакатда 22 минг 143 кишида коронавирус аниқлангани ва улардан 405 нафарни вафот этганини эълон этган.