Тошкентда яна 16 кишида коронавирус аниқланди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i52841-Тошкентда_яна_16_кишида_коронавирус_аниқланди
2020 йил 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4837 (+18) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
(last modified 2020-06-13T01:27:20+00:00 )
июн 12, 2020 13:14 Asia/Tashkent
  • Тошкентда яна  16 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4837 (+18) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари пойтахтда (шундан 14 ҳолатда аҳоли, 2 ҳолатда эса карантинда тиббий кузатувда бўлган фуқаро орасида) қайд этилган бўлса, 2 нафари Литвадан Чиноз туманидаги чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Айни пайтда Ӯзбекистонда 3700 (+63) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1118 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.