Абдулазиз Камилов ИҲТ бош котиби билан учрашди
сентябр 25, 2016 13:03 Asia/Tashkent
Абдулазиз Камилов ИҲТ бош котиби билан учрашди
23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг Мувофиқлаштирувчи учрашуви якунлари ҳамда ИҲТ ва БМТ институтлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда 2016 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ёрлиқ