Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 6 минг кишига яқинлашмоқда
(last modified Fri, 19 Jun 2020 08:42:33 GMT )
июн 19, 2020 13:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони 6 минг кишига яқинлашмоқда

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалинган яна 88 та янги ҳолатларни қайд этилганини хабар қилди.

Хабарга кўра, 19 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5855 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 61 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 51 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган», дейилади хабарда.

18 июнь куни жами 85 ҳолат қайд этилди, 68 бемор тузалди ва жами тузалганлар сони 4199 нафарни ташкил этмоқда.

Ҳозирда шифохоналарда 1637 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 12 нафари оғир аҳволда.

Ёрлиқ