Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 7228 кишига етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i53129-Ўзбекистонда_касалланганларнинг_умумий_сони_7228_кишига_етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 кишига кўпайиб, 7228 нафарни ташкил этмоқда. 
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
июн 26, 2020 11:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 7228 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистонда 26 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 кишига кўпайиб, 7228 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг

21 нафари карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

22 нафари Хоразм вилоятида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;

10 нафари аҳоли орасида;

2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);

7 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;

1 нафари аҳоли орасида;

3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);

1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган 4877 нафар фуқаро (68 фоиз)соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 2331 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 19 нафари оғир, 7 нафари ўта оғир аҳволда.