Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 10 838 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i53349-Ўзбекистонда_коронавирус_билан_касалланганларнинг_умумий_сони_10_838_нафарга_етди
Ўзбекистонда 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168 нафарга кўпайди ва касалланганларнинг умумий сони 10 838 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
(last modified 2020-07-09T04:59:08+00:00 )
июл 08, 2020 10:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 10 838 нафарга етди

Ўзбекистонда 8 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 168 нафарга кўпайди ва касалланганларнинг умумий сони 10 838 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлари

161 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 127 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 34 нафари аҳоли орасида);

7 нафари Наманган вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 6 811 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, мамлакатда касалликдан вафот этганлар сони 41 нафарга етган.

Ҳозирда мамлакатда 3 986 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 24 нафари оғир, 13 нафари эса ўта оғир аҳволда.