Ўзбекистонда касалланганлар сони 14 787 нафарга етди
июл 16, 2020 09:45 Asia/Tashkent
Ўзбекистонда 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 206 кишига кўпайиб, мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 14 787 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 53 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
- 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
- 35 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, ҳозирга қадар 73 киши COVID-19 қурбонига айланган.
Ҳозирда мамлакатда 6060 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.