Ўзбекистонда касалланганлар сони 14 787 нафарга етди
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i53495-Ўзбекистонда_касалланганлар_сони_14_787_нафарга_етди
Ўзбекистонда 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 206 кишига кўпайиб, мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 14 787 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
июл 16, 2020 09:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда касалланганлар сони 14 787 нафарга етди

Ўзбекистонда 16 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 206 кишига кўпайиб, мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 14 787 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 53 нафари карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
  • 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
  • 35 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 8655 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, ҳозирга қадар 73 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 6060 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.