Ӯзбекистонда карантин яна узайтирилади
июл 24, 2020 06:09 Asia/Tashkent
Кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилиши аввалида бугун мамлакатимиз пандемияга қарши қандай кураш олиб борилаётганига алоҳида тўхталиб ўтилди.
--Барчамиз ҳамжиҳатликда, чуқур масъулият билан тизимли ишласак, бу оғир синовларни албатта енгамиз. Яна бир бор такрорлайман, бугунги кундаги энг муҳим талаб - барчамиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга ўрганишимиз шарт, - деди, жумладан, Президент.
Шунингдек, касаллик юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилди.
Ёрлиқ