Ўзбекистонда касалланганлар сони 20 952 кишига етди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 2020 йил 27 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, 132 кишига кўпайиб, 20 952 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланган беморларининг
84 нафари Тошкент шаҳрида,
48 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Маълум қилинишича, 27 июль куни Тошкент вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Тошкент шаҳрида 18 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 15 нафар, жами 140 нафар бемор касалликдан тузалди. Шундай қилиб Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 11 245 нафар бемор соғайди ва тузалиш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил қилмоқда. ССВ шу пайтга қадар 119 нафар бемор коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар қилган.
Ҳозирда мамлакатда 9588 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.