Ўзбекистон 400 нафар «Толибон» аъзосининг озод қилинишини олқишлади
(last modified Tue, 11 Aug 2020 05:38:44 GMT )
август 11, 2020 10:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон 400 нафар «Толибон» аъзосининг озод қилинишини олқишлади

Ўзбекистон ТИВ-ибаёнотига кўра, Тошкент давлати афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 нафар «Толибон» аъзосини озод қилиш тўғрисидаги Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя Жирғаси қарорини олқишлайди

Баёнотга кўра, Ўзбекистон томони Доҳада Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида музокаралар жараёни бошланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида томонлар сиёсий ирода, конструктив ёндашув ва муросага тайёр эканликларини намойиш этишларига умид билдиради леьб хабар берган Дарё сайти.

«Ўзбекистон Республикаси тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этади ва афғон халқига тинч келажак ва фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга қатъиян тайёр эканлигини маълум қилади», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлади.

Ёрлиқ