Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 32 минг 624тага етди
(last modified Thu, 13 Aug 2020 05:52:12 GMT )
август 13, 2020 10:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 32 минг 624тага етди

12 август куни 671 та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 32 минг 624тага етди. Шунингдек, 1569 бемор тузалди, 5 бемор вафот этди.

Дарё сайтига кўра, 12 август куни республиканинг 8 ҳудудида янги ҳолатлар қайд этилган. Янги касалланиш ҳолатлари тана ҳарорати кўтарилгани сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Қаторасига олтинчи кун кунлик ўсиш ҳолати 700тадан кам бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+671)

Тошкент шаҳрида 425 ҳолат;

Тошкент вилоятида 142 ҳолат;

Қорақалпоғистонда 30 ҳолат;

Самарқанд вилоятида 23 ҳолат;

Бухоро вилоятида 23 ҳолат;

Сирдарё вилоятида 15 ҳолат;

Андижон вилоятида 7 ҳолат;

Қашқадарё вилоятида 6 ҳолат;

Тузалганлар (+1569)Бугун мамлакатимизнинг 9 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 569 нафари соғайди ва шу вақтгача тузалганларнинг жами сони 25 минг 659 нафарга етди.

Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа 2 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 1208 нафар бемор тузалганди.

Ўлим ҳолатлари (+5)Бугун 5 бемор вафоти ҳақида хабар берилди ва Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган ўлим ҳолатлари сони 211тага етди.

 

Ёрлиқ