Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35329 нафарга етди
Ўзбекистонда 15 август соат 23:30 дан 16 август соат 23:30 гача коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 628 та ҳолат қайд этилди. Бу охирги 21 кун ичидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 35329 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатлари
Янги касалланган 628 кишининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:
Тошкент шаҳрида — 382 нафар;
Тошкент вилоятида — 169 нафар;
Самарқанд вилоятида — 41 нафар;
Бухоро вилоятида — 13 нафар;
Қорақалпоғистон Республикасида — 10 нафар;
Наманган вилоятида — 5 нафар;
Андижон вилоятида — 3 нафар;
Фарғона вилоятида — 3 нафар;
Хоразм вилоятида — 2 нафар.
Кун давомида 9 та ҳудудда коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди.
Тошкент шаҳрида 382 кишида коронавирус аниқланди. Август ойининг ортда қолган 16 куни ичида Тошкентда энг кам касаллик аниқланган кунда (2 август 325 кишида, энг кўп касаллик аниқланган кунда 509 кишида COVID-19 қайд этилди. 1—16 август оралиғида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 6761 та янги ҳолат аниқланди.
Тошкент вилоятида 169 кишида коронавирус аниқланди. Вилоятда 23 июнь бошлаб ҳар куни касалликка чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда, 26 июлдан бери эса ҳар куни коронавирусга чалинганлар сони 100 нафардан ошмоқда (икки марта 200 тадан ошди). Август ойининг 15 куни ичида Тошкент вилоятида (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 2477 кишида коронавирус аниқланди.